Валюта курслари 19/05/2025
$1 – 12917.10
UZS – -0.37%
€1 – 14460.69
UZS – -0.44%
₽1 – 160.14
UZS – -0.74%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2025 Yandex Go эндиликда Зарафшонда ҳам иш бошлади

Yandex Go эндиликда Зарафшонда ҳам иш бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Энди шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Yandex Go иловаси орқали осон ва қулай тарзда сафар буюртма қилишлари мумкин. Иловада турли тарифлардан бирини танлаб, сафарни ўзингизга мослаштиришингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун App Store ёки Google Play орқали Yandex Go'ни юклаб олиш ва тезкор рўйхатдан ўтиш кифоя.

Сафар буюртма бериш учун — манзилни киритиш ёки харитада керакли жойни белгилаш лозим. Хизмат автоматик тарзда энг яқиндаги машинани танлаб беради, унинг қайси вақтда етиб келишини ва қаерда кутаётганини кўрсатади. Иловада ҳайдовчи ҳақидаги маълумот, автомобил маркаси ва етиб келиш вақти ҳам акс этади.

Тўловни ҳам нақд пулда, ҳам иловага бириктирилган банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Сафарнинг минимал нархи 2000 сўмдан бошланади. Масалан, “Поле чудес” озиқ-овқат бозоридан Марказий кон бошқармасигача бўлган сафар тахминан 4000 сўмни ташкил этади.

Зарафшон — Ўзбекистондаги Yandex Go фаолияти мавжуд бўлган 17-шаҳар ҳисобланади. Шунингдек, хизмат Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон, Жиззах ва Навоий шаҳарларида ҳам фаолият юритмоқда.

Йил охиригача Yandex Go мамлакатнинг турли ҳудудларида яна бир неча шаҳарда ўз хизматларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг