Яккасарой ҳудудидаги технопаркда кучли ёнғин содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 9-июнь куни Яккасарой ҳудудидаги технопарк (собиқ текстиль комбинати)да кучли ёнғин содир бўлди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ёнғин бир неча километр узоқликдан ҳам кўринган. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин соат 22:00 дан кейин бошланган.
Ўт ўчирувчилар тезда ёнғин жойига етиб келишган ҳамда соат 23:00 га қадар ёнғин тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар ва қурбонлар тўғрисида маълумот йўқ.