Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Яккасарой ҳудудидаги технопаркда кучли ёнғин содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 10.06.2016 · 22:26 · 516 views
Яккасарой ҳудудидаги технопаркда кучли ёнғин содир бўлди
Яккасарой ҳудудидаги технопаркда кучли ёнғин содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9-июнь куни Яккасарой ҳудудидаги технопарк (собиқ текстиль комбинати)да кучли ёнғин содир бўлди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ёнғин бир неча километр узоқликдан ҳам кўринган. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин соат 22:00 дан кейин бошланган.

Ўт ўчирувчилар тезда ёнғин жойига етиб келишган ҳамда соат 23:00 га қадар ёнғин тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар ва қурбонлар тўғрисида маълумот йўқ.