ХХР раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 17-22-июнь кунлари Си Цзиньпин расмий ташриф билан Сербия, Польша ва Ўзбекистонда бўлади.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 2016-йилнинг 23-24-июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ нинг 16-саммитида иштирок этади”, - деди у.