Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Дилафруз Ниязова · 01.04.2026 · 20:00 · 182 views
Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди
Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, туман марказидаги автотураргоҳда турган, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 2001 й.т. шахс холислар иштирокида текширилганда, унинг юк сумкасида бўлган темир пайвандлаш ускунаси (сварка аппарати) ичига хуфиёна тарзда 1 кг 460 гр “героин” ва 27 гр “опий” моддалари яширилганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у муқаддам тожикистонлик наркосавдогарлардан олган ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи мижозларга сотиб, мўмай даромад топишни мақсад қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.