Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хоразмда МИБ ходими пора олишда гумонланиб ушланди

Дилафруз Ниязова · 15.05.2026 · 17:40 · 187 views
Хоразмда МИБ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
Хоразмда МИБ ходими пора олишда гумонланиб ушланди / Фото: ДХХ видеосидан олинган тасвир.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилоятида Мажбурий ижро бюроси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, МИБнинг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1995 йилда туғилган фуқародан солиқ қарздорлигини «ҳал қилиб бериш» учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган ва олган.

Гап 4 миллион 526 минг сўмлик солиқ қарзи, шунингдек фуқаро ва унинг отаси номида ҳисобланган 22 миллион 822 минг сўмлик ер ва мол-мулк солиқлари ҳақида кетган.

Маълум қилинишича, пул маблағлари таниш мансабдор шахслар орқали масалани ҳал қилиш ваъдаси эвазига воситачилар орқали олинган.

Гумонланувчи Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пул маблағларини олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.