Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хоразм вилоятида ИИБнинг катта тезкор ходими 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди

Дилафруз Ниязова · 24.12.2025 · 19:53 · 263 views
Хоразм вилоятида ИИБнинг катта тезкор ходими 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди
Хоразм вилоятида ИИБнинг катта тезкор ходими 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди / Фото: ДХХ видеосидан олинган тасвир.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.