Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Хоразм ва Туркистон вилоятлари туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Дилафруз Ниязова · 07.11.2025 · 16:40 · 356 views
Хоразм ва Туркистон вилоятлари туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Хоразм ва Туркистон вилоятлари туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеровни қабул қилди.

Мулоқот жараёнида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий ва гастрономик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркистон вилояти делегацияси ташрифи доирасида бизнес вакиллари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилиб, туризм йўналишидаги инвестиция лойиҳалар тақдимот қилинди.