Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди

Дилафруз Ниязова · 08.07.2025 · 18:46 · 297 views
Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди
Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оиласи билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят раҳбари марҳумнинг онасига ҳамдардлигини билдириб, унинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган «Жасорат» медали оила аъзоларига топширилди.

Учрашув давомида қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди.

Ватан тинчлиги йўлида қилган хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидланди.