Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритилди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.05.2017 · 18:03 · 326 views
Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритилди
Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Парламент вакиллари ўз конституциявий ваколатлари доирасида Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритиш тўғрисида тегишли қарорларни қабул қилдилар.

Давлатимиз раҳбари Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига сафарлари чоғида туризм соҳасини ривожлантириш учун мазкур минтақаларнинг салоҳияти юқори эканлигини ҳисобга олиб, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини мустақил маъмурий бирлик этиб қайта ташкил қилиш ҳамда уларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар рўйхатига киритиш топшириғини берган эди.

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жаҳон аҳамиятига молик бу қадимий шаҳарларнинг туристик салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.