Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни дамда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Сузак туманида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаси доирасида муҳим объектлар қурилишини тантанали бошлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этяпти.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл қурилиши доирасида 10 km.dan узун бўлган 3 та туннель, жумладан:

1-сон Норин (Джаман-Даван) туннели узунлиги – 12,5 км;

Қўштўба (Казарман) туннели  узунлиги – 13,2 км;

Фарғона тоғ туннели узунлиги – 12,2 км қурилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилишига «старт» бериш маросимини 2024 йил 27 декабрь куни Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мазкур темир йўл лойиҳасининг умумий узунлиги – 532,53 км.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг