Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хитой делегацияси Ўзбекистон фармацевтика соҳасига инвестиция киритиш ва технологиялар трансферига қизиқиш билдирди

Дилафруз Ниязова · 03.10.2025 · 14:00 · 358 views
Хитой делегацияси Ўзбекистон фармацевтика соҳасига инвестиция киритиш ва технологиялар трансферига қизиқиш билдирди
Хитой делегацияси Ўзбекистон фармацевтика соҳасига инвестиция киритиш ва технологиялар трансферига қизиқиш билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой технология бозори ассоциацияси халқаро ҳамкорлик қўмитаси директори Чжан Янь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентлик директори меҳмонларга “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси, унинг имкониятлари ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимот ўтказди. Хитойлик меҳмонлар ҳам ўз фаолият ва йўналишлари ҳақида маълумот бердилар.

Учрашувда таълим дастурлари, соғлиқни сақлаш, илмий-тадқиқот ва ишланмалар (R&D), шунингдек анъанавий хитой тиббиёти ҳамда профилактика йўналишида ҳамкорликка қизиқиш билдирилди.

Шунингдек, хитойлик делегация Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиққан компаниялар рўйхатини, технология трансферига тайёр корхоналар ҳақида маълумот ҳамда биотехнология ва фармация соҳасида стипендия дастурларини тақдим этиш ниятини билдирди.