Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Uzbekistan Airways Тошкент ва Намангандан Краснодарга янги рейсларни йўлга қўяди

Дилафруз Ниязова · 15.10.2025 · 09:51 · 344 views
Uzbekistan Airways Тошкент ва Намангандан Краснодарга янги рейсларни йўлга қўяди
Uzbekistan Airways Тошкент ва Намангандан Краснодарга янги рейсларни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Наманган шаҳарларидан Краснодарга янги парвозлар бошланиши ҳақида маълум қилди.

26 октябрдан бошлаб Тошкент – Краснодар йўналишидаги рейслар чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

28 октябрдан эса Наманган – Краснодар йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилади. Ушбу рейслар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бажарилиши кўзда тутилгани авиакомпания матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.