Валюта курслари 23/05/2025
$1 – 12904.51
UZS – -0.26%
€1 – 14575.64
UZS – -0.61%
₽1 – 161.99
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 26/04/2025 Uzbekistan Airports ва AirAsia X Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Uzbekistan Airports ва AirAsia X Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Airports” компанияси Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Учрашувда Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу учрашув компаниялар ўртасидаги 2024 йилда “Routes Asia” авиация форумида бошланган музокараларнинг давоми бўлди.

Авиакомпания жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Airbus 320/321 самолётларида ҳафтасига уч марталик қатнови билан Ўзбекистонга парвозларни бошлашни режалаштирмоқда. Авиакомпания, шунингдек, Тошкент орқали учинчи давлатларга боғловчи рейсларни ташкил этиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, “AirAsia X” жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олган.

«AirAsia» - Малайзиянинг буджет авиакомпанияси. Бу Осиёдаги энг йирик арзон авиакомпания ҳисобланади. 25 мамлакатда 400 дан ортиқ йўналишларга ички ва халқаро рейсларни амалга оширади. Авиакомпаниянинг асосий транзит маркази Куала-Лумпур халқаро аэропорти ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР