Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Урганч шаҳрига 30 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.11.2024 · 14:21 · 533 views
Урганч шаҳрига 30 дона замонавий автобуслар олиб келинди
Урганч шаҳрига 30 дона замонавий автобуслар олиб келинди 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Урганчда жамоат транспорти янгиланмоқда: “Бунёд йўлловчи ташиш” МЧЖга Хитойда ишлаб чиқарилган 30 та замонавий «Zong tong» автобуслари топширилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Автобусларни харид қилиш ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш лойиҳасининг бир қисми бўлди.

Корхона томонидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида жами 80 дона "Зонг тонг" русумли автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 50 та автобус харид қилинган бўлса, қолган 20 та автобус тез орада Урганчга етиб боради.