Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Угом дарёсининг табиий гидрологик режими янада яхшиланади

UzDaily · 05.05.2026 · 14:30 · 143 views
Угом дарёсининг табиий гидрологик режими янада яхшиланади

Угом дарёсининг табиий гидрологик режими янада яхшиланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Угом дарёсининг табиий гидрологик режими ва биологик хилма-хиллигини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинади.

2026 йил 1 июндан дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади. Бунда:

дарё ҳавзаси ва унинг ирмоқлари доирасида гидротехник, гидромелиоратив ишлар, бино ва иншоотлар, гидроэнергетика, сувни тартибга солиш ва деривация иншоотларини қуриш тўлиқ тақиқланади (фаолият юритаётган гидроэнергетика объектларини реконструкция қилиш бундан мустасно);

дарёнинг давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида қурилиш ишлари учун ер участкалари ажратилишига йўл қўйилмайди.

Угом дарёсининг соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва экологик талабларга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Ҳукумат комиссияси таркиби тасдиқланди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

UzDaily · 👁 143 views · 05.05.2026 · 14:30