Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркияда кредитни қайтаришдан бўйин товлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Дилафруз Ниязова · 09.04.2026 · 13:15 · 166 views
Туркияда кредитни қайтаришдан бўйин товлаган ўзбекистонлик қўлга олинди
Туркияда кредитни қайтаришдан бўйин товлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Йирик миқдордаги кредит маблағларини қайтармасликда гумон қилиниб қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркия ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятидан бўлган 37 ёшли шахснинг жойлашуви Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида аниқланган.

Қўлга олингандан сўнг у белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун топширилди.

Айни пайтда ушбу шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона, шунингдек, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирди.