Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Туркияда икки нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Дилафруз Ниязова · 15.08.2026 · 10:40 · 25 views
Туркияда икки нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Туркияда икки нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркияда оғир ижтимоий-молиявий аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди ва уларнинг Ватанга қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Вазият ўрганилиши давомида фуқаролар шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани аниқланди. Улар фуқаролик паспортларини учинчи шахсларга берганидан сўнг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз қолган.

Миграция агентлиги кўмагида фуқароларга зарур консуллик ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, уларга Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар харид қилишда ҳам ёрдам берилди.

Бош консулхона республика фуқароларини фуқаролик паспортларини бошқа шахсларга бермасликка, ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан сақлашга ва улардан фақат қонуний мақсадларда фойдаланишга чақирди.