Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Яшнобод туманида микроавтобус ёниб кетди, жабрланувчилар йўқ

Дилафруз Ниязова · 07.09.2025 · 11:15 · 339 views
Тошкентда Яшнобод туманида микроавтобус ёниб кетди, жабрланувчилар йўқ
Тошкентда Яшнобод туманида микроавтобус ёниб кетди, жабрланувчилар йўқ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида микроавтобус ёнгани акс этган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеага изоҳ берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин 6 сентябрь куни соат 18:44 да Фарғона йўли кўчасидаги уй олдида содир бўлган. Ёнгин-қутқарув бўлинмалари 18:50 да воқеа жойига етиб келган ва 18:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Жабрланувчилар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг сабаблари ўрганилмоқда ва етказилган моддий зарар миқдори баҳоланмоқда.