Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда “Олтинтепа” масжидининг янги биноси қурилиши бошланди

Беҳзод Ҳожиматов · 13.07.2016 · 12:40 · 426 views
Тошкентда “Олтинтепа” масжидининг янги биноси қурилиши бошланди
Тошкентда “Олтинтепа” масжидининг янги биноси қурилиши бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида “Олтинтепа” жомеъ масжидининг янги биноси қурилиши бошланди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайти.

“Олтинтепа” жомеъ масжидининг янги биноси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилмоқда. Қайд этамиз, “Олтинтепа” жомеъ масжиди шу номдаги қабристон ёнида жойлашган.

“Олтинтепа” жомеъ масжидининг янги биносининг қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган, дея таъкидланади Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида.