Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкентда Ўзбекистон-Полша бизнес форуми бўлиб ўтади

Беҳзод Ҳожиматов · 15.02.2025 · 20:55 · 372 views
Тошкентда Ўзбекистон-Полша бизнес форуми бўлиб ўтади
Тошкентда Ўзбекистон-Полша бизнес форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент шаҳрида Полша билан бўлиб ўтадиган навбатдаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Ўзбекистон - Полша бизнес форуми ташкил этилади.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Полшанинг иқтисодий салоҳияти кенг намойиш этилиб, инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади.

Мазкур форум доирасида ҳукумат ва бизнес (Г2Б) ҳамда бизнес вакиллари ўртасидаги (Б2Б) музокараларўтказилиб, ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашилади.