Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.01.2025 · 18:19 · 346 views
Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиб кетди
Тошкентда автобус бетон тўсиққа урилиб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 январь куни Тошкентда йўловчи ташувчи автобуси бетон тўсиққа урилиб кетди, деб хабар беради ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 23:00 атрофида Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. 48 ёшли KINGLONG русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл қисмини ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

ЙТҲ натижасида жабрланганлар қайд этилмаган.

ЙҲХББ ходимлари ҳодиса бўйича тергов ишларини бошлади.