Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент вилоятида тепловоз ва тўртта цистерна издан чиқди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 10:10 · 22 views
Тошкент вилоятида тепловоз ва тўртта цистерна издан чиқди
Тошкент вилоятида тепловоз ва тўртта цистерна издан чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида 28 июль куни Оҳангарон станциясининг «Олмалиқ АКМК» ҳудудидаги кириш темир йўл йўлида манёвр тепловози ва тўртта вагон-цистерна рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Компания таъкидлашича, мазкур темир йўл йўли «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ инфратузилмаси таркибига кирмайди ва АКМКга тегишли ҳудудда жойлашган.

Темир йўл компанияси мутахассисларининг тавсиясига кўра, вагонлар шу кунининг ўзида яна рельсга қайтарилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Атроф-муҳитга зарар етказилмаган.