Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Тошкент шаҳридаги Инха университетига ректор тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 10.02.2025 · 21:45 · 609 views
Тошкент шаҳридаги Инха университетига ректор тайинланди
Тошкент шаҳридаги Инха университетига ректор тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори этиб тайинланди.

Бобур Абдуллаев бунга қадар Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

У Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Корея Республикаси давлат хизматчиларини ўқитиш маркази институтини тамомлаган.