Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Германияга жўнаб кетди

UzDaily · 11.09.2018 · 09:47 · 281 views
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Германияга жўнаб кетди
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Германияга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев бошчилигидаги делегация Германияга жўнаб кетди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида бизнес ва дўстона муносабатларни ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилиши, хусусан “Daimler-Benz” корхонаси, “Haerf Recycling Center” маиший чиқиндиларни қайта ишлаш компанияси раҳабарияти билан учрашувлар кўзда тутилган.