Биржалар

«Тошкент» РФБда савдолар ҳажми 10,53 трлн сўмга етди

«Тошкент» РФБда савдолар ҳажми 10,53 трлн сўмга етди
«Тошкент» РФБда савдолар ҳажми 10,53 трлн сўмга етди / Фото: Тошкент Республика фонд биржаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида «Тошкент» Республика фонд биржасида 91 та эмитентнинг қимматли қоғозлари билан жами 10,53 трлн сўмлик 906 386 та битим тузилди.

Биржадан ташқари савдо майдончасида ушбу даврда 4,4 трлн сўмлик 149 мингта битим амалга оширилди.

2025 йилнинг мос даврига нисбатан биржа битимлари сони 222,41 фоизга, савдолар ҳажми эса 40,57 фоизга ошди. Кунлик ўртача битимлар сони 4 926 тани, кунлик ўртача савдо ҳажми эса 57,25 млрд сўмни ташкил этди.

Сентябрь ойи якунига кўра, акцияларнинг бозор капиталлашуви 819,91 трлн сўмга (69,36 млрд доллар) етди. Бу кўрсаткич 2025 йил охирига нисбатан 189,28 фоизга ошган.

Эркин муомаладаги акцияларнинг (free-float) капиталлашуви 11,23 трлн сўмни (949,82 млн доллар) ташкил этди.

2026 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, биржанинг котировкалар рўйхатига 86 та эмитентнинг 144 та қимматли қоғози киритилган. Улар орасида 73 та оддий акция, 34 та имтиёзли акция ва 37 та облигация мавжуд.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.