Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Тошкент пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади

Дилафруз Ниязова · 23.04.2026 · 16:15 · 248 views
Тошкент пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади
Тошкент пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри 2027 йилда катталар ўртасидаги пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатига расман мезбон шаҳар сифатида тасдиқланди. Бу қарор Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихида илк бор йирик халқаро пара спорт мусобақаларидан бирига мезбонлик қилиш имконини беради.

Мусобақалар 2027 йил июнь ойида пойтахт Олимпия шаҳарчасида жойлашган «Олимпия» стадионида ўтказилади. «Тошкент–2027» турнири пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатларининг ўн учинчиси бўлади.

Осиё минтақасида жаҳон чемпионати бешинчи марта ўтказилмоқда. Илгари бу мусобақа 2015 йилда Дохада, 2019 йилда Дубайда, 2024 йилда Кобеда ва 2025 йилда Нью-Деҳлида бўлиб ўтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, чемпионатда 100 дан ортиқ давлат ва тахминан 1300 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Бу эса мазкур тадбирни Марказий Осиё тарихидаги энг йирик халқаро пара спорт мусобақасига айлантиради.

Мусобақа дастури Паралимпия ўйинлари стандартлари ва спорт турлари асосида шакллантирилади.