Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент мактабларининг юқори синфларида давоматни назорат қилиш учун камералар ўрнатилади

UzDaily · 30.08.2025 · 18:25 · 349 views
Тошкент мактабларининг юқори синфларида давоматни назорат қилиш учун камералар ўрнатилади

Тошкент мактабларининг юқори синфларида давоматни назорат қилиш учун камералар ўрнатилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахт умумтаълим мактабларининг 10–11-синфларида ўқувчилар давомати устидан назорат ўрнатиш мақсадида махсус камералар жойлаштирилиши режалаштирилган.

Ўқувчиларнинг давомати ҳақидаги маълумотлар Smart School электрон тизими орқали қайд этилади.

Тегишли фармойиш пойтахт ҳокими томонидан имзоланган.

Аввалроқ, Smart School тизими Тошкентнинг Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида синов тариқасида жорий этилган эди.

UzDaily · 👁 349 views · 30.08.2025 · 18:25