Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент ҳокимияти итлар ҳужуми сабабли эркак вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.03.2025 · 20:25 · 345 views
Тошкент ҳокимияти итлар ҳужуми сабабли эркак вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Тошкент ҳокимияти итлар ҳужуми сабабли эркак вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимияти ижтимоий тармоқларда тарқалган, итлар ҳужуми натижасида эркак киши вафот этгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, Қорақамиш-2/4 массивида яшовчи 58 ёшли фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги туфайли вафот этган.

«Итлар ҳужуми содир бўлмаган», — дейилади ҳокимият баёнотида. Шунингдек, пойтахт аҳолисига ваҳимага тушмаслик ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан тийилиш тавсия этилди.