Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Биржалар

Toshkent фонд биржасининг фойдаси тўққиз ой ичида етти баравар ошди

UzDaily · 27.10.2025 · 13:15 · 309 views
Toshkent фонд биржасининг фойдаси тўққиз ой ичида етти баравар ошди
Toshkent фонд биржасининг фойдаси тўққиз ой ичида етти баравар ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Toshkent“ Республика фонд биржасининг 2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра соф фойдаси 12,8 млрд сўмни ташкил этди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 баробар кўпдир.

Шу билан бирга, III чоракда биржа 1,6 млрд сўм фойда кўрди, бу тахминан ўтган йил даражасига тенг.

9 ой якунларига кўра, савдоларнинг умумий ҳажми 14,00 трлн сўм ($1,09 млрд)ни ташкил этди, бу 2024 йилнинг биринчи 9 ойига нисбатан 10,39 трлн сўмга ёки 4 баробарга кўпдир.

Тузилган битимларнинг сони 328 375 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 68 285 тага ёки 17,21%га камайди. Давр якунларига кўра, УСИ индекси 7,01%га ошиб, 701,05 пункт даражасида ёпилди.

Акцияларнинг бозор капиталлашуви 25,51 трлн сўмга ёки 11%га ошиб, 267,93 трлн сўм ($22,20 млрд)ни ташкил этди.