Биржалар

"Тошкент" фонд биржаси "NASDAQ" билан ҳамкорликда модернизация қилинади

"Тошкент" фонд биржаси "NASDAQ" билан ҳамкорликда модернизация қилинади
"Тошкент" фонд биржаси "NASDAQ" билан ҳамкорликда модернизация қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “NASDAQ” фонд биржаси раиси Адена Фридман билан учрашув ўтказди.

“NASDAQ” - 30 триллион АҚШ долларидан ортиқ активларни бошқарувчи дунёдаги етакчи молия бозори операторларидан бири.

"Тошкент" фонд биржасини модернизация қилиш, давлат облигациялари савдоси учун яхлит инфратузилма яратиш режалари кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.