Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент аэропорти ижтимоий ташаббус доирасида 30 та ногиронлар аравачасига эга бўлди

Дилафруз Ниязова · 06.01.2026 · 18:30 · 246 views
Тошкент аэропорти ижтимоий ташаббус доирасида 30 та ногиронлар аравачасига эга бўлди
Тошкент аэропорти ижтимоий ташаббус доирасида 30 та ногиронлар аравачасига эга бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Uzbekistan Airports" АЖ ва “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ ўртасидаги фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва қулай муҳит яратишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида пойтахт аэропортига 30 та ихтисослаштирилган ногиронлар аравачалари тақдим этилди.

Махсус аравачалар ногирон йўловчилар томонидан халқаро терминалнинг келиш ва жўнаш залларида, шунингдек, Тошкент аэропортининг ички авиақатновлар терминалида бепул фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу терминаллар ичида ҳаракатни янада қулай ва хавфсиз қилади ҳамда ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди.

"Барча йўловчилар учун қулай муҳит яратиш бизнинг устувор вазифаларимиздан биридир. Ушбу ихтисослаштирилган ногиронлар аравачалари саёҳатни ҳамма учун қулай ва хавфсиз қилиш йўлидаги яна бир қадамдир", деб таъкидлади "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати.