Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Россияда дронлар ҳужуми оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди / Фото: Ўзбекистон ТИВ

Дилафруз Ниязова · 11.08.2026 · 11:30 · 32 views
Россияда дронлар ҳужуми оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди / Фото: Ўзбекистон ТИВ
Россияда дронлар ҳужуми оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди / Фото: Ўзбекистон ТИВ / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 август куни Россия Федерациясининг Татарстан Республикаси Нижнекамск шаҳридаги объектларга учувчисиз қурилмалар ҳужуми натижасида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Хабарда келтирилган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлган, яна 39 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ваколатли органлар ва тергов идоралари билан алоқа ўрнатган ҳамда вазиятни назорат қилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилади.

Татаристон Раиси Рустам Минниханов қарори билан 10 август куни республикада ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.

Шаҳар прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларга зарур ёрдам кўрсатилишини назорат қилмоқда. Ёрдам олиш учун 8 (8555) 470-303 ва 8 (843) 291-18-81 телефон рақамлари кўрсатилган.