Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Тошкент” аэропорти 24-июнь куни соат 13.00 дан 18.00 гача ёпиқ бўлади

Беҳзод Ҳожиматов · 17.06.2016 · 15:17 · 509 views
“Тошкент” аэропорти 24-июнь куни соат 13.00 дан 18.00 гача  ёпиқ бўлади
“Тошкент” аэропорти 24-июнь куни соат 13.00 дан 18.00 гача ёпиқ бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 24-июнь куни “Тошкент” халқаро аэропорти йўловчи қатновларини бажариш учун беш соат давомида ёпиқ бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилади.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити расмий делегацияси самолётларининг учиб кетишини таъминлаш муносабати билан 2016-йилнинг 24-июнь куни маҳаллий вақт билан соат 13.00 дан 18.00 гача “Тошкент” аэропорти йўловчи қатновларини бажариш учун ёпиқ бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг шу пайт ичида режалаштирилган қатновлари шу куни маҳаллий вақт билан 18.00 дан сўнг бажарилади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун Миллий авиакомпания ўз йўловчиларидан узр сўрайди.