ТМК Узбекистан Қўшма Штатларда инвестиция учрашувларини ўтказди
ТМК Узбекистан Қўшма Штатларда инвестиция учрашувларини ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13–14 апрель кунлари АҚШнинг Нев Ёрк ва Бостон шаҳарларида ўтказилаётган "Uzbekistan Investor Day" доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) делегацияси халқаро инвесторлар ва молия институтлари билан самарали мулоқотлар олиб бормоқда.
Тадбир давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, 2030 йилгача мўлжалланган стратегик мақсадлар ҳамда ТМКнинг инвестицион салоҳияти кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Делегация аъзолари O&M Capital компанияси билан ТМКнинг халқаро капитал бозорларига чиқиши, хусусан, йэвробонд эмиссияси бўйича молиявий имкониятларни муҳокама қилди. Томонлар ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар.
Бостон шаҳрида Ситигроуп компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича Корпоратив банкинг директори Жасон Зулло билан учрашув ўтказилди. Унда ТМКнинг фаолияти ҳамда асосий инвестиция лойиҳалари, жумладан вольфрам, молибден ва графит кластерлари тақдим этилди.
Музокаралар якунида томонлар ТМКни халқаро капитал бозорларига олиб чиқиш истиқболлари ҳамда лойиҳалар бўйича яқин ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришдилар.