Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Танзила Нарбаэва Қозоғистон элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 21.08.2026 · 09:00 · 38 views
Танзила Нарбаэва Қозоғистон элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Танзила Нарбаэва Қозоғистон элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди / Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерали Туғжанов билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама кўп қиррали шерикликка доир, шу жумладан парламнтлараро ҳамкорлик, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш каби кенг доирадаги масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, қардошлик алоқлари икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли кенгайиб бораётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик изчил ривожланаётгани қайд этилди. Қонун ижодкорлиги, парламент назорати, ҳудудий Кенгашлар билан ишлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш, гендер тенгликни таъминлаш каби йўналишларда тажриба алмашишни давом эттириш лозимлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Қозоғистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳот ва янги парламент модели юзасидан фикр алмашилди. 2026 йил 1 июлдан кучга кирган янги Конституцияга мувофиқ Қозоғистон парламенти бир палатали Қурултой шаклида фаолият юритиши, унинг илк сайлови эса 23 август куни ўтказилиши қайд этилди.