Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва ADVANCED фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 21.08.2026 · 09:30 · 27 views
Ўзбекистон ва ADVANCED фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар
Ўзбекистон ва ADVANCED фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов асосчиси ҳиндистонлик тадбиркор Раджеш Шарма бўлган Россиянинг ADVANCED компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқаришини ривожлантириш, дори воситаларини маҳаллийлаштириш, илғор технологияларни трансфер қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда R&D йўналишини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари турини кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро сифат стандартларига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Компания вакилларига Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқаришини жойлаштириш учун мавжуд имкониятлар, ҳудудни ривожлантириш режалари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқаришини ривожлантириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ва замонавий фармацевтика ечимларини жорий этишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.