Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиради

Дилафруз Ниязова · 21.08.2026 · 09:15 · 34 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиради
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 август куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саад Абу Ҳаймед билан учрашув ўтказди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 178 млн долларни (+24%), ўзлаштирилган Саудия инвестициялари ҳажми эса 2,8 млрд долларни (+105%) ташкил этди. Ўзбекистонда Саудия капитали иштирокидаги 433 та корхона фаолият юритмоқда.

Алоҳида эътибор савдо ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш, ўзаро бизнес-миссиялар ва кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, энергетика, рақамли технологиялар, транспорт, молия, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга қаратилди.

Учрашув якунида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2026 йил IV чорагида Ар-Риёд шаҳрида ўтказиш таклиф этилди. Шунингдек, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган EXPO 2030 кўргазмасида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.