Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

Дилафруз Ниязова · 08.05.2025 · 11:25 · 440 views
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади
v / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди.

Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.

Фармонга кўра, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.

Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:

комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.