Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Солиқ қўмитаси ва Халқаро валюта жамғармаси келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 12.03.2026 · 15:00 · 284 views
Солиқ қўмитаси ва Халқаро валюта жамғармаси келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Солиқ қўмитаси ва Халқаро валюта жамғармаси келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ қўмитаси Раиси Фаррух Пулатов Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Марказий аппарати Даромадлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маргарет Коттон бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек солиқ тўловчилар билан ишлашда очиқлик ва самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда ихтиёрий солиқ мажбуриятларини бажариш муҳитини шакллантириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, ушбу учрашув 12–13 март кунлари Тошкент шаҳрида ХВЖ кўмагида ўтказилиши режалаштирилган Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон давлатлари солиқ маъмурияти раҳбарларининг халқаро форуми арафасида ташкил этилди.

Музокаралар якунида томонлар замонавий солиқ маъмуриятчилигини ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш ва янада мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатларини келишиб олдилар.