Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сирдарё вилоятида ўқувчи синфдош қизини урди

Дилафруз Ниязова · 07.04.2026 · 09:30 · 145 views
Сирдарё вилоятида ўқувчи синфдош қизини урди
Сирдарё вилоятида ўқувчи синфдош қизини урди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ўртасида содир этилган зўравонлик ҳолати акс этган видеоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Идора маълумотига кўра, воқеа 31 март куни Сайхунабад туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Низо жараёнида 11-синф ўқувчиси, М. М. бош ҳарфлари билан белгиланган йигит, ўз синфдоши Б. Ш.га бир неча марта юзига зарба бериб, унга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни назарда тутувчи 277-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазият шунингдек Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова назоратига олинган.