Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Бош вазири иштирокида 12 октябрь куни вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг расмий баёнотида айтилган.
Ҳужжатда аниқлаштирилишича, 12 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Сирдарё вилоятида ҳеч қандай йиғилиш ўтказмаган.
Аввалроқ бир қатор расмий ва норасмий каналларда вилоят ҳокимлигида ҳукумат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳудуд ҳокими вазифасини бажарувчи тайинлангани ҳақида маълумот тарқалган эди.