Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сирдарё ва Корея ўртасида янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинмоқда

UzDaily · 23.01.2026 · 12:39 · 199 views

Сирдарё ва Корея ўртасида янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корея Республикасининг пойтахти — Сеул шаҳрида ўтказилган “Сирдарёда бизнес қилинг” бизнес-форуми доирасида Сирдарё вилояти делегацияси қатор нуфузли кореялик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Корея онлайн импорт ва экспорт ассоциацияси, 3H Korea, Tubestar Co, Arizon, Sysmate, Happy LNB, Gem Nanotechnology, OTTO, Filmax AMP ҳамда Toytron Co компаниялари билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида икки томонлама манфаатли лойиҳаларни Сирдарё вилояти ҳудудида амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқариш ҳамда инновацион йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, бугун вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация аъзолари Sun Moon Universityда ҳам бўлишди. Унда Гулистон шаҳрида ушбу университетнинг филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Сирдарё вилояти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда.

UzDaily · 👁 199 views · 23.01.2026 · 12:39