Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Швейцариядан Ўзбекистонга Гулнора Каримовага тегишли 95 миллион доллар қайтарилди

Дилафруз Ниязова · 24.04.2025 · 12:08 · 397 views
Швейцариядан Ўзбекистонга Гулнора Каримовага тегишли 95 миллион доллар қайтарилди
Швейцариядан Ўзбекистонга Гулнора Каримовага тегишли 95 миллион доллар қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонга Швейцарияда сақланиб келган ва Гулнора Каримовага тегишли бўлган 95 миллион доллар миқдоридаги ноқонуний эгалланган маблағлар қайтарилди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов 24 апрель куни Олмалиқда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Daryo.

Фозилкаримовнинг сўзларига кўра, Швейцария томони билан жами 131 миллион доллар маблағни қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозирга қадар 87 миллион доллар аллақачон Ўзбекистонга ўтказилган.

Мазкур маблағлар соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилмоқда — ҳар бир йўналиш учун 43,5 миллион доллардан ажратилади.