Валюта курслари 20/10/2025
$1 – 12108.24
UZS – -0.43%
€1 – 14169.06
UZS – -0.07%
₽1 – 149.10
UZS – -3.13%
Қидириш
Шомуродовнинг 4-дақиқада урган голи «Рома»га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг 4-дақиқада урган голи «Рома»га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг 4-дақиқада урган голи «Рома»га ғалаба келтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Сериясининг 33-тури доирасида «Верона»га қарши ўйинда жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.

Футболчи ушбу ўйинни асосий таркибда бошлаб, 4-дақиқада ҳисобни очди. У Матиас Сауле томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпни аниқ зарба билан бўш дарвозага йўллади.

Элдор майдонда 82 дақиқа тўп сурди ва сўнгра унинг ўрнини Стефан Эль-Шаарави эгаллади. Якуний ҳуштакгача ҳисоб ўзгармади — «Рома» минимал ғалабага эришди ва жамоа хазинасига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг