Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 18 сентябрь куни Токиода Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака билан учрашди.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири Ўзбекистон ва JICAнинг 2030 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурида назарда тутилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўлди.
Саидов ва Танака, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашди. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон томони янги лойиҳалар ва ташаббуслар ҳисобига JICA билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.