Спорт

Шомуродов «Башакшехир» сафида учинчи голини урди

Шомуродов «Башакшехир» сафида учинчи голини урди
Шомуродов «Башакшехир» сафида учинчи голини урди / Фото: «Башакшехир».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси капитани Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида Истанбулнинг «Башакшехир» клуби сафида учинчи голини урди. У учта ўйинда учинчи марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Чемпионатнинг учинчи турида жамоа ўз майдонида «Касимпаша» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 18-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Аббосбек Файзуллаев ҳам баҳсни дастлабки дақиқалардан бошлади.

Танаффусдан сўнг Файзуллаев алмаштирилди. «Касимпаша» 81-дақиқада Фуссени Диабатенинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Учта учрашувдан сўнг «Башакшехир» ҳисобида тўрт очко бор. «Касимпаша» эса беш очко жамғарган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.