Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади

Беҳзод Ҳожиматов · 20.06.2016 · 12:50 · 735 views
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 21-22-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадаган бошқа мавзуларни муҳокама қиладилар.