Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ШҲТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади

Беҳзод Ҳожиматов · 04.03.2025 · 21:30 · 360 views
ШҲТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади
ШҲТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 мартдан 7 мартгача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Нурлан Ермекбоев Марказий Осиё давлатларига расмий сафар доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

ШҲТ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастуридан мамлакат раҳбарияти ва ташқи сиёсат идораси вакиллари билан учрашувлар ўрин олган. Шунингдек, Ермекбоев етакчи таҳлилий марказлардаги «давра суҳбатлари» ва қатор оммавий тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистондан сўнг, ШҲТ бош котиби 14–15 март кунлари Тожикистонга, 17–19 март кунлари эса Қирғизистонга йўл олади. Аввалроқ, у январь-февраль ойларида Россия, Беларусь ва Ҳиндистонга ташриф буюрган эди. Бундан ташқари, ташкилотга аъзо бошқа давлатларга ҳам сафарлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг август-сентябрь ойлари Хитойда бўлиб ўтади.