Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Умурзоқов ва Александр Огородников ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.03.2025 · 15:40 · 319 views
Шавкат Умурзоқов ва Александр Огородников ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Шавкат Умурзоқов ва Александр Огородников ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистондаги Беларус Республикаси элчиси Александр Огородников билан учрашди.

Дўстона муҳитда тарафлар шаҳарларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар, инфратузилмани ривожлантириш, коммунал лойиҳалар ва "ақлли шаҳар" технологияларини жорий этишнинг муҳим масалаларини кўриб чиқдилар.

Шаҳарсозлик соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, маиший чиқиндилар ва автомобиль шиналарини қайта ишлаш, мебель кластерини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошгани муносабатларимизнинг юксак салоҳиятини тасдиқлаши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тошкентда аҳоли сонининг жадал ўсиши шароитида замонавий ечимлар ва инновацияларни жорий этиш айниқса долзарб бўлиб қолмоқда, Беларус томони ҳамкорликни кенгайтириш ва биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.